Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Майкл Жексон энг сердаромад марҳум кишилар рейтингида етакчиликни бой берди
Америкалик марҳум поп қироли Майкл Жексон ўз мероси ҳамон даромад келтираётган марҳум таниқли инсонлар рейтингида етакчиликни йўқотди. У Forbes томонидан тузиладиган ушбу рейтингда 2013 йилдан бери 1-ўринни эгаллаб келаётганди.
Рейтингга 13 киши киритилган бўлиб, улар мероси келтирган даромад деярли 1 трлн долларни ташкил қилган.
Рўйхатнинг энг юқори поғонасидан британиялик ёзувчи, “Чарли ва шоколад фабрикаси” ҳамда “Матильда” китоблари муаллифи Роалд Дал (1916-1990) жой олган. 2021 йил сентябрда унинг меросхўрлари Netflix стриминг хизматига Roald Dahl Story компаниясини сотишган. 2022 йил декабрда ёзувчининг асарлари асосида “Матильда”, 2023 йилда эса “Чарли ва шоколад фабрикаси” фильмларининг янги версиялари чиқарилади.
Фото: Forbes
2-ўринни америкалик қўшиқчи Принс (1958-2016) эгаллади. Унинг уч меросхўри ўзларига тегишли улушни, жумладан қўшиқчининг ашулаларига ҳуқуқни умумий ҳисобда 108 млн долларга сотган.
Фото: Forbes
3-ўринни Майкл Жексон эгаллаган. У асос солган Mijac Music лейбли 75 млн доллар келтирган.
Фото: Forbes
Етакчи ўнталикдан, шунингдек рассом Чарльз Монро Шулц (1922-2000), болалар ёзувчиси ва мультипликатор Теодор Сьюз Гайсел, қўшиқчи ва актёрлар Бинг Кросби ҳамда Элвис Пресли, гольфчи Арнолд Палмер, шоир-қўшиқчи Жерри Гоффин, қўшиқчи Лютер Вандросс, регги услубидаги қўшиқчи Боб Марли, рэпчи Juice WRLD ва марҳум битлзчи Жон Леннон жой олган.
Мавзуга оид
20:26 / 01.04.2025
Forbes миллиардерлар рўйхатини янгилади: Усмонов Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган
20:42 / 06.10.2024
Forbes энг кўп маош оладиган давлат раҳбарларини эълон қилди
21:08 / 26.09.2024
«Газпром» Россиянинг сердаромад компаниялари рўйхатидан тушиб кетди
22:27 / 10.08.2024