Ўзбекистон | 15:40 / 01.11.2021
3382
2 дақиқада ўқилади

Навоийда портловчи моддалар савдоси билан шуғулланган кончилар узоқ муддатга қамалди

Фото: Видеодан кадр Навоий МТРК

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судида портловчи моддаларга қонунга хилоф равишда эгалик қилган шахсларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, “Навоий кон-металлургия комбинати” Жанубий кон бошқармасига қарашли Зармитан конида лаҳмларни портлатиш вазифасида ишлаган 2 нафар шахс портлатувчи моддаларни конда ишлатмасдан, яшириб келишган. Улар Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги МЧЖга тегишли ошхонада фаолият юритувчи 2 нафар фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, портлатувчи моддалар савдоси билан шуғулланган. Ушбу 4 нафар фуқаро Навоий вилояти ДХХ тезкор гуруҳи томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Фото: Видеодан кадр Навоий МТРК

Суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан судланувчиларнинг 1 нафарига 11 йил, қолган шерикларига эса 10 йил ҳамда 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Олдинроқ Навоийда ўзаро жанжаллашган икки қишлоқ «тиллачилари» профилактика инспекторининг машинасини яроқсиз ҳолга келтиришганди.  

Мавзуга оид