Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм вилоятининг 526 та маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилади
Хоразм вилоятида маҳалланинг ўзида туриб, барча масалаларни ҳал қилиш мақсадида республикада илк маротаба тажриба тариқасида ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этиляпти.
Шу мақсадда, вилоят ҳокимлиги томонидан 526 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси лавозимига очиқ танлов эълон қилинди.
Номзодга қўйиладиган асосий талаблар: олий маълумотли, иқтисодиёт соҳасида етарли меҳнат стажига эга бўлиш, маҳалланинг шарт-шароитини яхши билиши, тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тажрибасига эга бўлиш.
Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари: маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини аниқлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, жумладан аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар ажратиш. Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам кўрсатиш ва маҳалланинг ривожланишига доир дастурлар ижросини назорат (мониторинг) қилиш.
Ҳоким ёрдамчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
- Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит ажратиш учун кредит ресурслари лимити ихтиёри берилади;
- Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ишсиз фуқаролар учун асбоб ускуналар ва мини технологиялар харид қилишга ҳар бир маҳаллага субсидия учун купон беради;
- Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига фуқарони жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага купон беради;
- Ҳар бир маҳаллада фуқарони касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун ваучер беради;
- Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит, субсидиялар, моддий ёрдам ва нафақалар ажратиш учун хулоса беради;
- «Ижтимоий шартнома»ларни имзолаш ҳамда шартнома шартларининг бажарилишини таъминлайди.
Номзод ушбу лавозимга тайинланган кундан эътиборан миллий кадрлар заҳирасига киритилиб, меҳнат фаолиятининг натижадорлигига кўра лавозим бўйича ўстириб борилади.
Ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилгандан бошлаб, туман, шаҳар, вилоят, Республика раҳбар лавозимларига номзодлар фақат ва фақат ҳоким ёрдамчиси лавозимида самарали меҳнат кўрсатаётган кадрлардан танлаб олинади.
Мавзуга оид
12:33 / 02.05.2025
«Бунда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳ ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради» — президент чипталар нархи ҳақида
15:41 / 01.05.2025
Президент Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди
20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди
16:38 / 18.03.2025