Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади
Бухоро шаҳрида Президент мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Президент мактаби ўқувчилари, нуронийлар ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова қатнашиб, нутқ сўзлаган.
2019 йилнинг март ойида қурилиши бошланган Президент мактабида икки гектар ҳудудда замонавий лойиҳа асосида 168 ўринга мўлжалланган икки қаватли ўқув биноси, уч қаватли ётоқхона, барча шароитларга эга меҳмонхона, гимнастика ва спорт заллари, сув ҳавзаси, ошхона ва дарс тайёрлаш хоналари барпо этилди. Таъкидланишича, мактабда ўқув жараёни Cambridge Assessment таълим ташкилотининг дастури асосида олиб борилади. Маҳаллий ўқитувчилар билан бир қаторда Буюк Британия, Янги Зеландия, АҚШ каби хорижий давлатлардан юқори малакали ўқитувчилар таклиф этилган.
Маълумот учун, мазкур Президент мактабига 2021-2022 ўқув йилида ўқиш истагини билдириб 6 минг нафардан ортиқ талабгор ҳужжат топширган ҳамда икки босқичли синовда улардан 144 ўқувчи саралаб олинган.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025