Қирғизистон ҳозирча толиблар ҳукуматини тан олмаслиги маълум қилинди
Шу билан бирга, Қирғизистон хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Талатбек Масадиков “Толибон” вакиллари билан музокараларни давом эттириш зарурлигини қайд этди.
Қирғизистон ҳукумати ҳозирча Афғонистондаги толиблар ҳукуматини тан олмайди. Бу ҳақда Қирғизистон хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Таалатбек Масадиков маълум қилди.
“Бугунги кунда биз томонимиздан толибларни тан олиш тўғрисида гап бормаяпти”, - деди у.
Шу билан бирга, Масадиков “Толибон” вакиллари билан музокараларни давом эттириш зарурлигини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, толибларни Афғонистонда мавжуд муаммолар билан юзма-юз қолдириш тўғри бўлмайди.
“Уларни изоляцияда қолдириш керак эмас”, - деб таъкидлади у.
Мавзуга оид

07:50
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди

20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

20:07 / 20.05.2025