Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда маст фуқаро тўйда маҳалладошини пичоқлади
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида маст фуқаро тўйда маҳалладошини пичоқлаган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 16 октябр куни соат 21:30 ларда Олтинсой туманида яшовчи Х.С. таниши Н.Э.нинг яшаш уйида бўлаётган тўйга борган. У ерда спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст бўлган ва маҳалладоши, Т.И. билан ўзаро жанжаллашиб қолган.
Сўнг, ёнида олиб юрган пичоқ билан Т.И.нинг кўкрак қафасига бир маротаба санчиб олиб, тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, жорий йил 19 октябр куни Х.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:07 / 09.07.2024
Қашқадарёда маст ҳайдовчи ЙҲХ инспекторини пичоқлаб қочди. Инспектор вафот этган
10:40 / 27.05.2024
Марғилондаги ошкора қотиллик: бунга нима сабаб бўлганди?
10:17 / 18.01.2023
Қашқадарёдаги тўйда куёвжўрани пичоқлаб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди
10:49 / 08.06.2022