Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой COVID-19 сабабли чегаралардаги назоратни кучайтирди
Фуқаролар мамлакатдан чиқмасликка чақирилмоқда, кириб келаётган хорижликлар эса қатъий текширувдан ўтказилмоқда.
Хитой миллий иммиграция бошқармаси мамлакатга COVID-19 олиб кирилишининг олдини олиш мақсадида чегара назоратини кучайтирди. Бу ҳақда Global Times газетаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу чора мамлакатда коронавирус ҳолатларининг авж олиши билан боғлиқ.
Фуқаролар мамлакатдан чиқмасликка чақирилмоқда, кириб келаётган хорижликлар эса қатъий текширувдан ўтказилмоқда. Пекин Олимпиадасига келадиган спортчилар дастлаб ёпиқ масканга жойлаштирилади.
Хорижий ва чартер рейслар устидан назорат кучайтирилди. Юк машиналари махсус маршрут бўйлаб юриши белгиланди.
Ерусти чегараларда назорат қатъийлаштирилди. Чегарадаги музлаган дарёларга соқчилар қўйилди.
Хитойда 17 октябрдан касаллик юқтириш ҳолатлари авж олди. 3 ноябр ҳолатига кўра, 17 провинция ва районда 500дан ортиқ ҳолат аниқланган.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025