«Йил имоми – 2021» танловининг ғолиблари аниқланди
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида «Йил имоми – 2021» кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом-хатиблар қатнашган мусобақада 1-ўрин Тошкент вилояти Пскент тумани «Собирхон ота» жоме масжиди имом-хатиби Суннатилла домла Эрназаровга насиб қилди.
2-ўринга Жиззах шаҳри «Раваллиқ» жоме масжиди имом-хатиби Бекмуҳаммад домла Алибоев, 3-ўринга Марғилон шаҳри «Худоёр ҳожи» жоме масжиди имом-хатиби Икромжон Турсунов муносиб кўрилди.
Мусобақа туман (шаҳар) босқичи, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ҳамда республика босқичидан иборат. Республика босқичи 7 турдан иборат бўлиб,унда имомлар 1-турда тафсир, 2-турда ақоид, 3-турда фиқҳ, 4-турда ислом тарихи, 5-турда ҳадис илмлари, 6-турда Мовароуннаҳр алломалари ҳаёти ва ижодига оид саволлар ҳамда 7-турда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлари асосида баҳоланган.
Шунингдек, 1-ўрин соҳиби I даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 55 баравари миқдорида пул маблағи, 2-ўрин соҳиби диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 45 баравари, 3-ўрин соҳиби диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.
Мавзуга оид
22:23 / 23.04.2024
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашига қабул қилинди
14:57 / 08.01.2024
Ўзбекистонда умра зиёрати учун нархлар арзонлашди
20:36 / 28.02.2023
Муфтий бир нечта имом-хатибни ишдан олди, айримларига ҳайфсан берилди
10:10 / 22.09.2022