Қозоғистон ва Тожикистонда ҳам чанг бўронлари кузатилди
Мутахассислар таҳлилига кўра, чанг-ғуборлар атмосфера ҳавосида яқин кунлар ичида сақланиб қолиши эҳтимоли мавжуд.

Фото: YouTube/OTYRAR
Ўзбекистонда кузатилган чанг бўрони Қозоғистонда ҳам содир бўлди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, бутун Чимкент шаҳри чанг-ғубор билан қопланган, кучли шамол қатор конструкцияларга зарар етказган.
“Икки кун кучли шамол эсди. Кейин чанг ёпирилди. Ишга эрталаб машинада келгандим, кундузи ишни тугатиб ташқарига чиққанимда машина чанг билан қопланганди”, - дейди маҳаллий аҳоли вакили.
Шунингдек, чанг бўрони қўшни Тожикистонда ҳам кузатилгани хабар қилинди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Хўжанд шаҳри чанг-ғубор остида қолганини ёзишмоқда.
Ўзгидрометнинг маълумот беришича, Қозоғистондан кириб келган кучли шамоллар Жиззах, Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида давом этди. Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятида шамол тезлиги максимал 20-25 м/с га етди. Кечга томон Қозоғистон жанубидан эсган кучли шамоллар Сирдарё вилояти орқали ўз йўналишини ғарбий ва жануби ғарбий томонга ўзгартирди. Давомли эсган кучли шамоллар натижасида чўл ландшафтга эга ҳудудлардаги тупроқ сиртидаги чанг ва қум зарралари ҳавога кўтарилиб, чанг булутини ҳосил қилди. Чанг булути шамол йўналиши бўйича аввал Сирдарё вилоятига, сўнгра Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосида чанг-бўрон ва ғуборнинг кескин ортиб кетишига сабаб бўлди.
Ушбу ҳодиса Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилояти ҳудудларида ҳам кузатилди.
4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Чимкент вилояти, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида кўтарилган чанг ва қум зарраларининг маълум бир қисми қўшни Тожикистоннинг Сўғд вилояти Хўжанд тор дараси орқали Фарғона водийсига кириб келди.
Мутахассислар таҳлилига кўра, чанг-ғуборлар атмосфера ҳавосида яқин кунлар ичида сақланиб қолиши эҳтимоли мавжуд.
Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги чанг-қум аралаш ҳаводан ҳимояланиш учун шифокорлар тавсиясини эълон қилди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Мавзуга оид

17:19 / 11.04.2025
Қўшниларимиз қийналса, бир четда қараб турмаймиз - Тўқаев

16:51 / 11.04.2025
Транспорт вазирлиги Қозоғистон орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни огоҳлантирди

20:57 / 09.04.2025
Қозоғистон олти ойга тухум импортини чеклади

16:31 / 08.04.2025