Жаҳон | 12:26 / 07.11.2021
5695
1 дақиқада ўқилади

Мехикодаги йўл-транспорт ҳодисасида 19 киши ҳалок бўлди

Мексиканинг Мехико – Пуэбло трассасида юк машина Сан-Маркос – Уикстоко пулли йўлидан ўтиш учун навбатда турган бир нечта машинани уриб юборди. Бунинг оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, деб хабар берди El Diario de Coahuila нашри.

Фото: AP / EL DIARIO

Маълум қилинишича, қурбонлар орасида болалар бор. Шунингдек, 6 киши оғир аҳволда қолмоқда.   

Йўл-транспорт ҳодисасига юк машинасининг тормози ишламай қолгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.  

Юк машинаси 200 литрдан кўпроқ бензин олиб кетаётган бўлган. Кўпчилик ҳалок бўлганлар ўз машиналарида ёниб кетган.

Юк машинаси ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган. Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб борган. 

Мавзуга оид