Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги қаҳвахонада кучли портлаш рўй берди
7 ноябрь куни кечаси Қозоғистоннинг Манғистау области маъмурий маркази Ақтау шаҳридаги қаҳвахоналардан бирида портлаш рўй берган.
Ақтау шаҳридаги «Шеркала» мажмуасида жойлашган икки қаватли «Аянат» қаҳвахонасидаги кучли портлаш лаҳзаларини кўчадаги видеокамералар қайд этган.
Воқеа гувоҳларининг ижтимоий тармоқларда ёзишича, ҳодиса «Сак базар» бозорига ёндош бинолардан бирида рўй берган. Портлаш натижасида қаҳвахона биноси тўлиқ вайрон бўлган.
«Дастлабки хулосаларга кўра, воқеага табиий газ ва ҳаво аралашмасининг портлаши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Чунки портлаш жойидан иккита газ баллони топилган. Қаҳвахона эгасининг айтишича, бино вайроналари остида ҳар бири 50 литр сиғимга эга яна иккита газ баллони бўлиши керак», — деган Мағистау области фавқулодда вазиятлар департаменти бошлиғи ўринбосари Бекбўлат Абдиқадиров.
«Портлаш оқибатида шифохонага ҳеч ким мурожаат қилмаган», — дейилади маҳаллий ҳокимиятнинг баёнотида.
Якшанба куни тунда эрталабгача фавқулодда ҳодиса юз берган жойда ўнлаб қутқарувчилар ва махсус техника ишлаган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025