Жаҳон | 23:16 / 08.11.2021
3622
1 дақиқада ўқилади

Япония муайян тоифадаги хорижликларга мамлакатга киришга рухсат берди

Фото: Issei Kato / Reuters

Япония ҳукумати 8 ноябрдан муайян тоифадаги хорижликларга мамлакатга киришга рухсат берди. Кунчиқар мамлакатга хизмат бўйича (Certificate of Eligibility сертификати эгалари), бизнес-сафар ёки маданий алмашув мақсадида келувчи хорижликларга киришга рухсат берилган.

Бунинг учун қабул қилаётган томон тайёрлаган ва тегишли вазирлик томонидан маъқулланган рухсатнома керак бўлади.

Японияга келувчи хорижликлар эмланганлик ҳақидаги сертификатга, 72 соат ичида топширилган манфий ПЗР-тестга эга бўлишлари ҳамда мамлакатга келгач уч кунлик карантиндан ўтишлари керак бўлади.

Таъкидланишича, Японияга ҳозирча сайёҳлик мақсадида ёки яқинларини йўқлаш учун визалар берилмаяпти.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид