Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2022 йилда 32та йирик давлат активи сотилади
Ўзбекистонда 2021 йилда 4,5 трлн сўмлик 619 та давлат активи сотилган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабарида айтилди.
Қайд этилишича, 2021-2022 йилларда давлат улуши бўлган корхоналар сонини камида 3 баробар қисқартириш режалаштирилган. Жорий йилда 4 триллион 500 миллиард сўмлик 619та давлат активи сотилган.
Келгуси йилда эса 32та йирик давлат активини сотиш, “Ўзсаноатқурилишбанк”ни хусусийлаштириш, давлат корхоналарининг 368та носоҳавий ва самарасиз активларини савдога чиқариш режалаштирилган.
“Ҳудудларда 770 та актив сотишга тайёрланган. Булар орқали бюджетга қарийб 10 триллион сўм тушум таъминланиши кўзда тутилган”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамасининг “Бозор ва савдо комплекслари бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда улардаги давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинганди.

Устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) биринчи босқичда эксперимент тариқасида “ҳаммаси бир жойда” тамойили асосида замонавий кўринишга келтириш шарти билан белгиланган тартибда сотиладиган бозор ва савдо комплекслари рўйхати тасдиқланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:51 / 24.05.2025
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
16:52 / 07.05.2025
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?
17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди
20:36 / 28.04.2025