Ўзбекистон | 12:15 / 09.11.2021
2727
1 дақиқада ўқилади

Қидирувдаги бухоролик фуқаро Москва шаҳрида қўлга олинди

Фото: pixabay.com

Жиноят содир этиб, яшириниб юрган бухоролик шахс Москва шаҳрида ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда

Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрининг Афросиёб маҳалласида яшовчи 31 ёшли Р.С. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов органларидан яширинган. Унга нисбатан шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2021 йил 28 июнь кунидан қидирув эълон қилинган.

Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Р.С. Москва шаҳрида қўлга олинган.   

Олдинроқ жиноят содир этишда айбли деб топилган жондорлик фуқаро ҳам Москва шаҳрида ушланганди.

Мавзуга оид