Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда 18 ёшгача бўлган болаларга 880 доллардан пул берилади
Ушбу сумманинг ярми фарзанди бор оилаларга банк ўтказмаси, қолган ярми эса маҳсулотлар сотиб олиш учун купон шаклида тақдим этилади.
Япониядаги ҳукмрон либерал-демократик партия ва унинг коалицион ҳамкори бўлган "Комэйто" партияси аҳолини коронавирус пандемияси шароитида қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 18 ёшдан кичик болаларга 100 минг иен (880 доллар) миқдорида нафақа тўлашга келишиб олди.
Ушбу сумманинг ярми фарзанди бор оилаларга банк ўтказмаси, қолган ярми эса маҳсулотлар сотиб олиш учун купон шаклида тақдим этилади.
Ҳукумат ушбу нафақани йиллик даромади 9,6 млн иендан (85 минг доллар) ошмайдиган оилаларга беришни мўлжалламоқда, аммо бу масала бўйича ҳозирча келишиб олинмаган.
Ушбу дастур ҳажми 30 трлн иенни (265 млрд доллар) ташкил этиши кутилмоқда. Ҳужжат ноябрь охирига қадар маъқулланиши режалаштирилган.
Ўтган йили Япония аҳолиси пандемия даврида қўллаб-қувватлаш доирасида 100 минг иен миқдорида бир марталик ёрдам пули олганди.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025