NASA Ойга парвоз санасини ўзгартирди
АҚШ Аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бўйича миллий бошқармаси Ойга парвоз ва қўниш санасини 2025 йилга кўчирди.

Фото: Getty Images
NASA маъмури Билл Нельсон буни Жефф Безос томонидан Blue Origin даъвоси туфайли Илон Маскнинг SpaceХ компанияси билан Ойга қўниш модулини ишлаб чиқиш бўйича шартномага вақт йўқотилгани билан боғлади, дея ёзмоқда CNBC.
Бундан ташқари, парвоз муддати ўзгартирилишига техник мураккабликлар ҳам таъсир ўтказди. 2017 йилда собиқ президент Дональд Трамп администрацияси 2024 йилни астронавтларнинг Ойга қўниши санаси деб белгилаган эди. Бунгача мазкур жараён 2028 йилга режалаштирилаётганди.
Blue Origin компанияси NASA’нинг Ойга янги миссияси учун қўниш модулини лойиҳалаш бўйича SpaceX’нинг танланишига қарши чиқишга ҳаракат қилди. Жефф Безос компанияси ҳам Dynetics мудофаа пудратчиси сифатида бу вазифани бажаришга даъвогар эди.
Ҳар икки компания бу қарор бўйича АҚШ Ҳисоб палатасида эътироз билдирган. Бироқ палата шикоятларни рад этган. Шундан кейин Blue Origin судга мурожаат қилганди.
Мавзуга оид

17:51 / 03.04.2025
NASA YR4 астероидининг Ой билан тўқнашиш хавфини юқори баҳолади

01:07 / 03.04.2025
NASA космик кемаларни ҳимояловчи янги технологияни синовдан ўтказди

08:40 / 28.03.2025
Арктикада қишки денгиз музлари рекорд даражада камайди — NASA олимлари

19:05 / 19.03.2025