Жаҳон | 23:23 / 11.11.2021
18656
2 дақиқада ўқилади

Саакашвили бир шарт билан очликни тўхтатишга рози бўлди

Фото: РИА Новости

Грузиянинг собиқ президенти, 1 октябрда ҳибсга олингандан бери очликни давом эттираётган Михаил Саакашвили бир шарт билан очликни тўхтатишга рози бўлди. Сиёсатчи даволаниш учун турма шифохонасидан Тбилисидаги шаҳар клиникасига кўчирилса, очликни дарҳол тўхтатишини айтди. Саакашвилининг бу ҳақида ОАВ учун тайёрлаган баёнотини унинг адвокати Ника Гварамия ўқиб эшиттирди.

“Мен Страсбург суди ва ғарбдаги ҳамкорларим чақириқларини ҳисобга олиб, очликни тўхтатишга қарор қилдим. Мени бу муассасадан (турма шифохонаси) тегишли муассасага ўтказишса, очликни дарҳол тўхтатаман”, деб айтилган сиёсатчининг баёнотида.

Саакашвили Грузияга қайтгандан кейин 1 октябрда ҳибсга олинган. Шундан кейин у бунга норозилик сифатида очлик эълон қилган. Бунинг натижасида унинг соғлиғида муаммолар пайдо бўлган ва мутахассислар уни шифохонага ўтказишни тавсия қилишган. Бироқ Саакашвили даволаниш учун турма шифохонасига эмас, балки хусусий клиникага ўтказилишини талаб қилган.

8 ноябрда сиёсатчи Руставидаги турмадан Тбилисидаги турма шифохонасига кўчирилган.

Мавзуга оид