Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада ИИБ ходимлари фуқарога тан жароҳати етказишгани рад этилди
Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовга кўра, интернетда тарқалган маълумот ёлғон бўлиб, уни тарқатган шахс давлат органига туҳмат қилгани учун қонун олдида жавоб беради.
ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов ижтимоий тармоқларда Зангиота тумани ИИБ ходимлари томонидан фуқарога тан жароҳати етказилгани тўғрисида тарқалган хабарга изоҳ берди.
“11 ноябрь куни соат 20:00ларда Зангиота туманининг Рамадон маҳалласида яшовчи У.Х. исмли аёл “102” рақамига қўнғироқ қилиб, 47 яшар ўғли У.М. уйда жанжал кўтариб, ўзи ва яқинларига тазйиқ ўтказаётганини айтиб ёрдам сўраган. Онанинг билдиришича, ўғли ичкиликка ружу қўйган.
Воқеа жойига етиб борган Зангиота тумани ИИБ ходимлари томонидан тартиббузар қўлга олинган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 187-моддаси (жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш) ҳамда 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан материаллар расмийлаштирилаётганда, У.М. ИИБ биносидан қочиб кетган ҳамда гўёки ўзига нисбатан куч ишлатилгани ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатган”, дея Шоҳрух Ғиёсовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
ИИВ мулозимига кўра У.М. ушланиб ички ишлар органига олиб келинган ҳамда унга нисбатан юқоридаги моддаларга қўшимча равишда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси (туҳмат)да кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда судга тақдим этилган.
Аввалроқ Қашқадарё вилояти Нишон туманида ИИБ ходимлари олиб кетган шахс вафот этган, марҳумнинг укаси унинг уриб ўлдирилганини айтганди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ушбу ҳодиса бўйича вилоят ИИБ ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаларига нисбатан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:28 / 21.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни автобусда ушлашган. Ҳодиса тафсилотлари
13:02 / 19.03.2025
Абу-Сахий бозорида ёнғин чиққани рад қилинди
18:50 / 24.01.2025
“Бошимизни деворга урарди” – Зангиотада эгизак қизларини мунтазам калтаклаб келган ота 3 йилга қамалди
19:09 / 28.10.2024