Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда чигирткадан парҳез ун ишлаб чиқарилади
Қашқадарё вилояти Нишон туманида саудиялик ҳамкорлар билан чигирткадан парҳез ун ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.
Маълум қилинишича, қашқадарёлик тадбиркор М.Ҳамзаев вилоят инновацион ривожланиш бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда Нишон туманида чигирткадан парҳезбоп ун тайёрлаш лойиҳасини ишлаб чиққан. Лойиҳа қиймати 4,1 миллиард сўм бўлиб, йиллик қуввати 80 тонна чигиртка уни ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Айни пайтда чигиртка унини экспортга чиқариш учун тадбиркор ва Саудия Арабистонидаги ҳамкорлар ўртасида шартнома имзоланган. Лойиҳага кўра 10 та янги иш ўрни яратилади. Чигиртка унининг 1 килограми 3,7 АҚШ доллардан сотилади.
Қайд этилишича, чигирткани далалардан йиғиб олиш учун аҳоли вакиллари жалб қилинади. Махсус тўр қопларда ҳашаротларни йиғиб топширгани учун уларга тегишли миқдорда ҳақ тўланади. Бу ҳашаротнинг таркибида оқсил миқдори кўп бўлгани боис бутун дунёда чигиртка унига талаб жуда юқори. Шу сабабли чигиртка уни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида вилоятда чигирткалар чатиштирилади ва қайта ишлаш учун махсус етиштирилади.
Маълумот ўрнида, чигиртка қишлоқ хўжалик ўсимликларининг энг хавфли кушандаси ҳисобланади. Бу зараркунандани бартараф этиш учун Қашқадарё вилоятида ҳар йили ўртача 130 минг гектар майдонга кимёвий ишлов берилади ва бу учун 10 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланади.
Мавзуга оид
15:49 / 14.05.2025
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
14:03 / 11.05.2025
Бухоро ва Хоразмни боғловчи йўлни чигирткалар босди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
15:01 / 03.04.2025