Жамият | 20:10 / 15.11.2021
38300
1 дақиқада ўқилади

Эксклюзив: Наманганда сомсанинг янги турлари довруқ қозонди

Қовурға сомса, биқин сомса, косали, қазили, пистали, лангет ва ҳатто коптокдек келадиган бомба сомсалар... Kun.uz довруғи таралаётган наманганлик Қобилжон Ҳамдамовнинг сомсахонасидан мазали репортаж тайёрлади.

Ҳар бир вилоятимизнинг ўзига яраша ташриф қоғозига айлана олган таомлари бор. Тошкент норини, Самарқанд сетора палови ва Жиззах сомсалари шулар жумласидан. Тез орада бу рўйхатга Наманган сомсалари ҳам қўшилса ажаб эмас.

Наманганлик сомсапаз Қобилжон Ҳамдамов пишираётган 16 турдан зиёд сомсалар интернетда катта машҳурликка эришмоқда.

Сомсахонани ҳатто чет эллик блогерлар ҳам тасвирга олиб ўз саҳифаларида кўрсатишди. Натижада Наманганга келган сайёҳлар орасида ҳам унга қизиқиш ортган.

Сомсалар қанчалик мазали эканини нафақат бошқа вилоятлардан, балки қўшни давлатлардан ҳам келиб навбатда турганларнинг кўплигидан пайқаш мумкин.

Kun.uz мухбири Қобилжон Ҳамдамов пишираётган сомсаларнинг тайёрланиш жараёнидан видео тайёрлади, сомсапазнинг ўзи билан ҳам суҳбатлашди.

Мазали видеони YouTube саҳифамизда томоша қилинг. Ва албатта дўстларингизга ҳам улашишни унутманг.

Мавзуга оид