Бензин нархи ошишида манипуляция ҳолатлари аниқланди — Аксилмонополия қўмитаси
Аксилмонопол қўмита бензин нархи ошишида “манипуляция ҳолатлари” аниқланганини маълум қилди. Қўмита раиси ўринбосари “керакли чоралар” кўрилиши, яқин 10 кун ичида нархларда “ўзгариш бўлиши”ни айтди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев 16 ноябр кунги матбуот анжуманида бензин нархи бўйича берилган саволга жавоб берди.
“Монополия қарши курашиш қўмитаси бу вазиятда томошабин бўлиб ўтиргани йўқ, нархларга таъсир қулувчи омиллар ўрганилди, аниқ чоралар кўриляпти.
Битта нарсани тушунишимиз керак, қаерда бозор механизмлари асосида табиий ўсиш кузатилган бўлса, биз унга таъсир кўрсата олмаймиз. Лекин сунъий равишда юзага келтирилган, келишиб қилинган, манипуляция ҳаракатларига таъсир кўрсатиш мумкин.
Бензин нархи ошишида ҳам манипуляция ҳолатлари, арзон нархдаги бензинни сунъий равишда аннуляция қилиш аломатлари аниқланди. Бунга албатта керакли чоралар кўрилади.
Нархларни барқарорлаштириш, тушириш бўйича ҳаракатлар давом этяпти; бу – вақт талаб қиладиган масала, лекин яқин кунларда нархларда ўзгариш бўлади.
Айни пайтда бозорни тўйинтириш, арзон нархлар асосида кичик харидорларга имконият бериш масаласига эътибор қаратиляпти. Чунки ҳозир нима бўляпти? Йирик, улгуржи харидорлар жуда кичик рентабелликка ишлайди, уларнинг савдо жараёнида баландроқ таклиф бериш имкони кўпроқ.
Шунинг учун ҳам лотлар кичик ҳажмда қилинмоқда, бундан мақсад – оддий АЁҚШларнинг бензинни олиши ва захирасини тўлдиришига имконият яратишдан иборат. Бу нархлар сунъий равишда кўтарилишининг олдини олишга ёрдам беради.
Мен ҳозир аниқ айтолмайман, аммо яқин 10 кунлик ичида нархларда ўзгариш бўлади”, – деди Фаррух Қорабоев.
Мавзуга оид
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
17:18 / 14.11.2024
Электромобил бозорини қисиш учун охирги бир йилда нималар қилинди?
20:33 / 13.11.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларининг вагон қисмини 30 фоизга оширади
15:10 / 13.11.2024