Қорақалпоғистонга яширинча 0,5 млрд сўмлик “плёнка чиқиндилари” кирмоқчи бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довут-ота” чегара божхона постига хориждан кириб келган фуқаро O.O. бошқарувидаги “ДАФ” русумли юк машинаси божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада автомашинада кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, дастлабки сўровга кўра қиймати 480 миллион сўмга тенг бўлган жами 12 тонна “полиэтилен плёнка” товари борлиги аниқланган.
Яна бир ҳолатда мазкур пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро M.P бошқарувидаги “ДАФ” белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Текширувда автомашинада умумий қиймати 73 миллион 900 минг сўмлик ҳужжатларда кўрсатилмаган автомобиль шинаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ «Довут-ота» чегара постидан тўппонча ва ўқ-дори олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023
Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларини аниқлаш тартиби ўзгаради
08:28 / 28.12.2022