Жаҳон | 21:05 / 18.11.2021
5993
1 дақиқада ўқилади

Японияда аҳолини қўллаб-қувватлаш учун пул тарқатилади

18 ёшгача фарзанди бўлган оилаларга 100 минг иенга тенг (875 доллар) чеклар тарқатилади. Кичик бизнесга 2,5 миллион иендан (21,9 минг доллар) пул берилади.

Фото: AP

Япония ҳукумати коронавирус пандемияси оқибатида жабрланган иқтисодиётни ва истеъмолчилар талабини рағбатлантириш режасини тақдим этди. Унга кўра, 18 ёшгача фарзанди бўлган оилаларга 100 минг иенга тенг (875 доллар) чеклар тарқатилади, деб ёзади Nikkei.

Навбатдаги режанинг умумий миқдори 56 триллион иенни (487 миллиард доллар) ташкил этади.

Кичик бизнесга 2,5 миллион иендан (21,9 минг доллар) пул берилади. Ҳукумат прогнозига кўра, мамлакат ушбу рағбатлантириш натижасини келгуси йилнинг биринчи чорагида ҳис қилади.

Мамлакат ҳукумати ўтган йили иқтисодиётни тиклаш учун 48,4 триллион иен (423 миллиард доллар), декабрда эса яна 40 триллион иен (350 миллиард доллар) ажратганди.  

Япониядаги оилалар ўтган йили ҳам 100 минг иенлик чекларни олган, уларнинг 70 фоизга яқини бу маблағни маҳсулот сотиб олишга ишлатмасдан, банкка қўйишни маъқул кўрган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид