Жаҳон | 21:33 / 25.11.2021
2538
1 дақиқада ўқилади

Чехияда коронавирус сабабли фавқулодда вазият режими жорий этилади

Мамлакатда ўтган йили баҳор ва кузда фавқулодда вазият режими киритилган ва 2021 йил 11 апрелда бекор қилинганди.

Фото: Reuters

Коронавирус сабабли Чехия ҳукумати 26 ноябрдан бошлаб 30 кунга фавқулодда вазият режимини жорий этади. Бу ҳақда Mlada fronta DNES газетаси хабар берди.

Чехия бош вазири вазифасини бажарувчи Андрей Бабиш бу маълумотни тасдиқлади.

“Чехияда ковид эпидемияси кучайиб бораётгани учун яна фавқулодда вазият режими амал қила бошлайди. Режим жумадан бошлаб 30 кунга жорий этилади”, — деди у.

Чехияда ўтган йили баҳор ва кузда фавқулодда вазият режими киритилган ва 2021 йил 11 апрелда бекор қилинганди.

Аввалроқ Францияда коронавирус юқтириш ҳолатлари ўсаётгани сабабли янги чеклов чоралари эълон қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид