Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда поездлар ҳаракатини онлайн кузатиш тизими жорий этилади
2022 йилда поездлар ҳаракатланишини фуқаролар томонидан онлайн кузатиш имконини берувчи ахборот тизими ишга туширилади. Бу ҳақда АОКАда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош бошқарма бошлиғи Умидулла Ибрагимов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича,2022 йил охирига қадар 3 та янги лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Улар:
- сунъий интеллектдан фойдаланилган ҳолда меъёрдан ортиқ ортилган юк вагонлар аниқлаш ахборот тизимини барча станцияларга жорий қилиш;
- “Авианавигация” тизимининг аналогида (“Railway Navigation”) йўловчи поездлар ҳаракатланиши фуқаролар томонидан онлайн кузатиш имконини берувчи ахборот тизимини яратиш;
- электрон чипталар сотиш ахборот тизимининг шаҳар атрофи поездларига онлайн чипта сотиш модулини яратиш.
Бундан ташқари, 2022 йил май ойига қадар темир йўл поездлари локомотивлари ҳаракатини назорат қилиш ва машинистни юзага келиши мумкин бўлган хавфлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш учун сунъий интеллект тизимини тажриба режимида жорий этиш режалаштирилган.
Шунингдек, мавжуд электрон чипталарини сотиш автоматлаштирилган тизимини янада такомиллаштириш, оптик толали алоқа линияларини қуриш лойиҳаларини давом эттириш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
10:00 / 11.04.2025