Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Россия билан уруш эҳтимоли бор, аммо ОАВ буни кўпиртириб ёзмоқда” — Зеленский
Зеленский Украина ўз чегараларини тўлиқ назорат қилаётгани ва ҳар қандай кескинликка тайёрлигини айтди.
Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан уруш бўлиши эҳтимоли мавжудлиги, аммо ОАВ бу борада “қаттиқ қўрқитиш” олиб бораётганини айтди.
“Бундай эҳтимол ҳар куни бўлиши мумкин деб ҳисоблайман, аммо ҳозирда қўрқитиш кетмоқда. Айрим майдонларда, ОАВда ҳақиқатан ҳам худди эртага уруш бўладигандек қаттиқ қўрқитиш олиб борилмоқда”, — деди у.
Зеленский Украина ўз чегараларини тўлиқ назорат қилаётгани ва ҳар қандай кескинликка тайёрлигини айтди.
“Биз кунлик разведка маълумотларига эгамиз, ҳар куни нафақат ўз разведкамиз, шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаётган бошқа мамлакатлар разведкаларидан ҳам маълумотлар оламиз. Аммо энг аввало ўзимизга, армиямизга таянишимиз лозим, армиямиз қудратли”, — дея қўшимча қилди у.
Зеленский шунингдек, яқин вақт ичида унинг офиси раҳбари Россия ҳукумати билан мулоқот қилишини айтди.
Аввалроқ АҚШ ва Британия нашрлари Америка разведкаси Киев ва Европадаги иттифоқчилар билан разведка маълумотларини бўлишганини ёзганди. Қайд этилишича, уларда Россия Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўра бошлагани ҳақида маълумотлар келтирилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025