Astana Motors Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Қозоғистоннинг Astana Motors компанияси Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқарувчи завод қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин мамлакатлар ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форумида маълум қилди.
Завод Жиззах шаҳрида жойлашиши кутилаётган бўлиб, у ерда эркин иқтисодий зона ташкил этилган ва Kia, Renault, LADA, Volkswagen ҳамда Škoda автомобилларини йиғувчи корхоналар ташкил этилган.
2018 йилнинг ноябр ойида Hyundai Auto Kazakhstan Ўзбекистонда енгил техника дистрибьюторига айланганди.
«Ўзбекистонда сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар бошлангани туфайли, у ерга энг йирик компаниялар кириб келмоқда. Hyundai Motor Company ҳам ушбу янги ва истиқболли бозорга кириш истагини билдирди ва Astana Motors’га минтақавий дистрибьютор бўлишни таклиф қилди. Биз ҳам ушбу минтақада салоҳиятни кўряпмиз ва Hyundai Motor Company таклифини мамнуният билан қабул қилдик», деганди ўшанда компания директори Денис Коломацкий.
У Ўзбекистон аҳолиси Қозоғистондан икки баробар кўп экани, автомобиль бозори узоқ вақт давомида атиги бир неча моделларда тақдим этилганини айтганди. Шунингдек, бошланишига қарийб 1000 дона автомобилни сотиш режалаштирилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
14:37 / 30.10.2024
Toyota автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми кетма-кет саккизинчи ой пасайди, сотувлар ҳам қисқарди
18:54 / 25.10.2024