Ўзбекистон | 11:12 / 03.12.2021
8248
2 дақиқада ўқилади

ОТМ профессор-ўқитувчиларига қўйиладиган талаблар ўзгарди

Фото: Spiegel

Олий таълим вазирлиги ва Таълим инспекцияси томонидан “Давлат ОТМда янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш учун улар моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари ва ўқув-методик таъминотига қўйиладиган минимал талабларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб, давлат олий таълим муассасаларига, улар минимал талабларга жавоб берган тақдирда, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.

Профессор-ўқитувчиларга қўйиладиган талаблар қуйидагилар:

  • профессор-ўқитувчилар штат бирликлари сони бўйича - кундузги ва кечки таълим шаклида - ҳар 16 нафар талабага 1 штат бирлиги; сиртқи таълим шаклида - ҳар 20 нафар талабага 1 штат бирлиги;
  • профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси бўйича - асосий иш жойи бўйича ишлайдиганлар улуши - 40 фоиз; - бакалавриат йўналишида илмий даражалилар улуши - 35 фоиз; магистратура мутахассислигида илмий даражалилар улуши - 100 фоиз.

Ўқув-методик таъминотига қўйиладиган талаблар: ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун малака талаблари мавжудлиги бўйича - давлат таълим стандарти ва касб стандарти талабларига мувофиқ бўлиши; ўқув режадаги ҳар бир фаннинг ўқув дастурлари мавжудлиги бўйича - давлат таълим стандартлари ва малака талабларида белгиланган билим, малака, кўникма ва компетенцияларнинг талабаларда тўлиқ шакллантириш имконини яратадиган даражада бўлиши ва бошқалар.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги бўйича: бакалавриат йўналишида - ҳар 6 нафар талабага 1 донадан; магистратура мутахассислигида - ҳар 2 нафар талабага 1 донадан ва бошқалар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид