Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда самолёт кўприкка қўниб, йўл-транспорт ҳодисаси келтириб чиқарди
Германия жанубида кичик ўлчамли А62 самолёти автомобил кўпригига фавқулодда қўнишни амалга ошириб, юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Пирмазенс шаҳри полициясида маълум қилинди.
Таъкидланишича, воқеа 4 декабр соат 12 атрофида юз берган. 72 ёшли учувчи бошқарган самолёт Франциядан Қуйи Саксония томон йўналаётганда унинг двигатели ишламай қолган.
Оқибатда учувчи фавқулодда қўнишга мажбур бўлган ва қўниш учун Рейнланд-Пфальц еридаги Шварцбахтальбрюкке кўпригини танлаган. Таъкидланишича, кўприк баландлиги 100 метрга яқинни ташкил қилади.
Самолётнинг кўприкка кутилмаганда қўниши йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарган. Самолётга юк машинаси келиб урилган. Бунинг оқибатида учувчи енгил жароҳат олган, ҳайдовчига ҳеч нарса қилмаган. Бироқ ноодатий йўл-транспорт ҳодисаси автобан бўйлаб ҳаракатнинг 6 соатдан кўпроқ тўхтаб қолишига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025