Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барселонада Мессига тегишли меҳмонхона бузиб ташланади
Испаниянинг Барселона шаҳри маъмурияти аргентиналик футболчи Лионель Мессига тегишли меҳмонхонани бузиб ташлашга қарор қилди. Футболчи ушбу меҳмонхонани сотиб олишга 30 млн евро сарфлаган.
El Confidencial нашрининг хабар беришича, 77 хонали бинони шаҳар қурилиш меъёрларига тўғри келмаслиги сабабли бузиб ташлашга қарор қилинган. Бино футболчининг собиқ клуби “Барселона”нинг уй майдони “Камп Ноу” яқинида жойлашган.
Футболчи Ибица ва Майорка оролларида ҳам меҳмонхоналарга эга бўлиб, улар Majestic Hotel Group тармоғига бирлаштирилган. Месси Барселонадаги қароргоҳни сотиб олиш учун 2017 йилда 30 млн евро сарфлаган.
Таъкидланишича, футболчи бинони шаҳар маъмурияти уни қурилиш меъёрларига тўғри келмаслиги сабабли бузиб ташламоқчилигидан бехабар ҳолда сотиб олган.
Аввалроқ, 29 ноябрда Месси ўз фаолиятидаги еттинчи “Олтин тўп”ни қўлга киритди.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025