Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонлик эркак бир қўлини юқорига кўтарганча 48 йил яшаб келмоқда
Ҳиндистонлик эркак Амар Бхарати 48 йилдан бери бир қўлини юқорига кўтарган ҳолда яшаб келмоқда. У шу тариқа Шива маъбудига содиқлигини исботламоқчи бўлган, деб хабар берди Unilad нашри.
Эркак 1973 йилгача банклардан бирида ишлаб, оддий ҳаёт кечириб келган. Ўша вақтда унинг рафиқаси ва уч фарзанди бўлган. Бироқ у тўсатдан ишини ва оиласини ташлаб, Шивага ўз ҳаётини бағишлашга ва бунинг исботи сифатида бир қўлини юқорига кўтариб, уни умуман туширмаган ҳолда яшашга қарор қилган.
Дастлаб у бу ҳолатдан оғриқ ҳис қилган. Бироқ 2 йил ўтиб унинг қўли ишлаш қобилиятини йўқотгани сабабли оғриқ сезмай қолган. Эндиликда Бхарати асаб толалари шикастлангани сабабли истаса ҳам қўлини тушира олмайди.
“Мен кўп нарса сўрамайман. Нима учун биз доимо бир-биримиз билан курашамиз? Нима учун атрофда адоват ва нафрат бунчалик кучли? Мен барча ҳиндлар тинч-тотув яшашини истайман. Мен бутун дунёда тинчлик бўлишини истайман”, деб айтган эркак.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025