Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда машина ичида сигарет чекишни тақиқлаш режалаштирилмоқда
Испания ҳукумати 2023 йилгача тамаки тутунидан холи ҳудудларни кўпайтиришни режалаштирган. Чекишга қарши курашиш чоралари орасида шунингдек, тамаки маҳсулотларига солиқ миқдорини ошириш ҳам кўрсатилган.
Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда тамаки истеъмолига қарши курашиш бўйича янги режа тайёрлади, деб хабар берди 20 Minutos нашри.
Нашрнинг маълумот беришича, ҳукумат саъй-ҳаракати коронавирус тарқалишига қарши курашишга йўналтирилгани сабабли чекишга қарши курашиш бўйича чоралар кўриш кечикиб кетган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режасига кўра, испанияликларга машина ичида сигарет чекиш тақиқланади.
Қайд этилишича, Испания ҳукумати 2023 йилгача тамаки тутунидан холи ҳудудларни кўпайтиришни режалаштирган. Чекишга қарши курашиш чоралари орасида шунингдек, тамаки маҳсулотларига солиқ миқдорини ошириш ҳам кўрсатилган.
Европа статистика агентлигининг маълумотига кўра, ёши 15дан ошган ҳар бешинчи европалик ҳар куни сигарет чекади. Уларнинг учдан икки қисми кунига бир қутидан камроқ, бир қисми эса бир қутидан кўпроқ сигарет чекади.
Мавзуга оид
20:24 / 14.12.2024
Қайси мамлакат иқтисодиёти 2024 йилда энг яхши натижаларга эришди?
10:20 / 14.06.2024
Ўзбекистон ва Испаниянинг хусусий юк ташувчи авиакомпаниялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
14:21 / 31.05.2024
Испанияда каталониялик айирмачилар учун амнистия тўғрисидаги қонун қабул қилинди
12:37 / 22.05.2024