Ўзбекистон ва Испаниянинг хусусий юк ташувчи авиакомпаниялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
Ўзбекистоннинг хусусий My Freighter авиакомпанияси ва Испаниянинг Air Europa авиакомпанияси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.
"Дунё" хабарига кўра, мазкур битим компанияга саккизта янги йўналишда, жумладан Панама Сити, Канкун, Доминикан Республикаси, Пунта-Кана, Колумбия, Майами, Ню-Йорк ва Сан-Паулуга кириш имконини беради.
"Air Europa билан ҳамкорлик биз учун Шимолий ва Жанубий Америкага эшикларни очди. Бундай ҳамкор билан биз илгари ёпиқ бўлган океанларни кесиб ўтиб, янги уфқларни очамиз. Биз ҳаво транспортида юк ташиш бозорида етакчилардан бўлишга манфаатдормиз ҳамда ушбу манфаатли ҳамкорлик орқали бу мақсадга янада тезроқ эришамиз", деди My Freighter компанияси раиси Абдулазиз Абдураҳмонов.
Air Europa Cargo бош директори Жорди Пике ҳам эришилган келишувдан мамнун эканлигини таъкидлади. "Мадрид-Барахас марказидаги стратегик жойлашувимиз туфайли биз Осиёдан Америкага ҳаво транспортида юк ташиш хизмати географиясини кенгайтиришимиз мумкин", деди у.
Air Europa Cargo ва My Freighter компаниялари ўртасида тузилган битим Европа ва Марказий Осиёда логистика тизимларини интеграциялашуви йўлидаги муҳим қадам бўлиб, бунинг натижасида яқин йилларда икки минтақа ўртасида ташиладиган юклар ҳажми сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:10 / 01.11.2024
Ўзбекистон авиакомпанияси Гоага тўғридан тўғри парвозларни йўлга қўйди
14:10 / 23.10.2024
Авиакомпаниялардан йўловчиларнинг 200 млн сўмга яқин пули ундириб берилди
18:29 / 02.10.2024
Яқин Шарқдаги вазият туфайли икки авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди
01:19 / 07.09.2024