Ўзбекистон | 17:27 / 09.12.2021
23029
1 дақиқада ўқилади

Акбар Тошқулов вазир ўринбосарлигидан кетди. У ректорликка тайинланиши кутилмоқда

Акбар Тошқулов Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлади.

Фото: Kun.uz

Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда президент администрациясига алоқадор «Нигоҳ» канали хабар бермоқда.

Унинг қайси лавозимга ўтаётгани бўйича ҳозирча расмий маълумот мавжуд эмас.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, Акбар Тошқулов Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлиши кутилмоқда. Адлия вазири маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова ҳам телеграмдаги каналида шундай маълумот қолдирган.

Акбар Тошқулов 2017 йилнинг апрелида адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Маълумот учун, юридик университетнинг аввалги ректори Раҳим Ҳакимов шу йилнинг июнида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб тайинланганди. Шундан буён университетда ректорлик лавозими вакант бўлиб қолмоқда.

Мавзуга оид