Жамият | 17:00 / 09.12.2021
7701
4 дақиқада ўқилади

GLAMOUR COSMETICS: янги косметик маҳсулотлар тақдимоти

Шу кунларда GLAMOUR COSMETICS компанияси табиий компонентлардан ташкил топган янги маҳсулот сериясига ҳамда 2021 йил якунларига бағишланган тақдимот кечасини ўтказди.

Фото: Glamour Cosmetics

GLAMOUR COSMETICS 2016 йилдан бошлаб хориждаги косметика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи қатор компаниялар билан ҳамкорлик қилиб келади. Улар орасида компаниялараро эксклюзив шартномалар ҳам имзоланган. Бундай имконият, ўз навбатида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган сотув нуқталарига қулай нархларда маҳсулотларни етказиб беришни таъминлайди.

Фото: Glamour Cosmetics

Тақдимот маросимида бир неча йиллар давомидаги ҳамкор Vasu Healthcare компанияси томонидан сочларни соғломлаштирувчи TRICHUP брендининг янги серияси омма эътиборига ҳавола этилди. Ушбу серия халқ талабига ва ҳудудимизга мос равишда ишлаб чиқарилган бўлиб, ўзида ўсма ўсимлиги экстракти ва мойини мужассам этади. Шунингдек, юз парваришига мўлжалланган қатор косметик воситалар тақдимоти бир қатор савдо нуқталари эгалари томонидан қизиқиш билан кутиб олинди.

Фото: Glamour Cosmetics

Vasu Healthcare компанияси Ҳиндистоннинг етакчи компанияларидан бири бўлиб, 1980 йилдан бошлаб фитофармацевтик муолажаларга мўлжалланган табиий косметик воситаларини ишлаб чиқаради. Компаниянинг ишлаб чиқариш инфратузилмаси аюрвед маҳсулотларга қаратилган илмий-текширув лаборатория натижаларига асосланган. Халқ табобатида аҳамиятли ўринга эга аюрведа 5000 йил аввал Қадим Ҳиндистонда шаклланган ва шу кунгача соғлом турмуш тарзини тарғиб этиб келади. Аюрведа назарияси Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан тан олинган ҳамда унинг инсон турмуш тарзидаги аҳамияти алоҳида белгиланган.

Бугунги кунда табиий маҳсулотлар нафақат профилактик мақсадларда, балки соғлиқни мустаҳкамлаш ва мавжуд касалликларнинг олдини олишда қўлланаётгани боис, аюрвед маҳсулотларга белгиланган талаб даражаси кундан кунга ошиб бормоқда. Жумладан, Vasu Healthcare маҳсулотлари дунёнинг 50 дан ортиқ давлатига экспорт қилиниб, урология, ортопедия, педиатрия, гинекология, тери, соч парвариши ва бошқа тармоқларда кенг қўлланиб келинмоқда. Ишлаб чиқариш жараёни ҳамда маҳсулотлар ISO 9001, GMP ва HACCP стандарти талабларига жавоб беради.

Фото: Glamour Cosmetics

Ҳозирда иккала компания томонидан фаолиятни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Эътиборлиси, маҳсулотлар айнан бизнинг ҳудудга мос равишда ишлаб чиқарилиши ҳар иккала компаниянинг ривожланиш тенденциясига таъсир қилаётганини кузатиш мумкин. Жумладан, ҳамкорлик давомида айнан 2021 йилдаги сотув ҳажми 2020 йилга нисбатан 269 фоизга ошгани, 2021 йилдаги умумий сотув ҳажми эса ҳамкорлик бошланган 2019 йилга нисбатан  652 фоизлик ўсишни намойиш этди.

2022 йилда «GLAMOUR COSMETICS» компаниясининг асосий стратегик вазифаларидан бири – халқаро ҳамкорлик доирасини кенгайтириш, мавжуд ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ҳамда савдо дўконларини сифатли маҳсулотлар билан таъминлашдан иборат.

Фото: Glamour Cosmetics

Жумладан, жорий йилнинг ноябрь ойида компания томонидан Польшанинг Vollare, Туркиянинг Inci, Lollis ва Германиянинг Arcaya косметик брендлари ўртасида ҳамкорлик шартномалар имзоланди. Бу ўз навбатида, 2022 йилда бозорни сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш — компаниянинг асосий стратегиясидан бири эканини кўрсатади. Демакки, юқорида айтиб ўтилган брендларнинг маҳсулотлари яқин вақт ичида халқимиз орасида ўз ўрнини топади.

Фото: Glamour Cosmetics

Бугунги кунга келиб, GLAMOUR COSMETICS компанияси 2 мингга яқин савдо нуқталарига хориж косметик маҳсулотларини етказиб бермоқда. Улар орасида сотувда етакчилик қилиб келаётган савдо нуқталари эгалари юқорида айтиб ўтилган тадбирга таклиф этилди ва мотивацион совғалар билан тақдирландилар. Энг фаол ҳамкорларга чет эл саёҳатига ваучер ҳамда Damas русумли автомобиллар топширилди.  

Фото: Glamour Cosmetics

Шунингдек, тадбирда савдо ҳамкорларидан ташқари Vasu Healthcare компаниясининг бош директори Жаноб Хардик Укани ҳамда “Халқаро бизнес” бўлими бошлиғи жаноб Махавирсингх Вала ҳам иштирок этди.

«GLAMOUR COSMETICS» компанияси таклиф этаётган маҳсулотлар билан www.banafa.uz веб сайти орқали танишишингиз мумкин.

Ҳамкорлик учун: +998 95 177-00-05.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид