Ўзбекистон | 16:00 / 20.03.2024
5161
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида қалбаки косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарган цех аниқланди

Бўкада машҳур брендлар номи остида қалбаки косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех аниқланди. Қиймати 10 млрд сўмлик 280 минг донадан ортиқ сифатсиз маҳсулот вақтинча сақловга олинди.

Фото: Божхона қўмитаси

Тошкент вилояти Бўка туманида қиймати 10 миллиард сўмдан зиёд қалбаки косметика воситаларини ишлаб чиқарган цех аниқланди.

«Яллама» чегара божхона постида 3 млрд сўмдан ортиқ 21 турдаги косметика воситаларини яширинча олиб ўтмоқчи бўлган юк машинаси тўхтатиб қолинган. 

Божхона қўмитасининг тезкор тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор тадбирларни давом эттирган. Бўка туманидаги омборлардан бирида хорижий брендлар номи остидаги косметика ва парфюмерия воситаларининг қалбаки нусхаларини ишлаб чиқарувчи яширин цеҳ фаолияти фош қилинган.

Цехда Европа мамлакатлари, Бирлашган Араб Амирликлари, Корея ва Хитой каби давлатларнинг 20 дан зиёд турли машҳур брендлари номи остида ишлаб чиқарилган 280 минг донадан ошиқ сифатсиз ва қалбаки косметика ва парфюмерия воситалари вақтинча сақловга олинган. Уларнинг умумий қиймати 10 млрд сўмдан ошмоқда.

Мавзуга оид