Жаҳон | 20:00 / 10.12.2021
4500
1 дақиқада ўқилади

Германия Афғонистондан 25 минг қочқинни қабул қилади 

Фото: AFP

Германия Афғонистондан 25 минг қочқинни қабул қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Европа Иттифоқининг ички ишлар бўйича еврокомиссари Илва Юханссоннинг Reuters ихтиёрига келиб тушган мактубида айтилишича, ёрдамга муҳтож одамлар ва хавф остида қолаётган қочқинлар ниҳоят хавфсиз ҳаётда яшаш имконини кутмоқда.

Сиёсатчи Европа Иттифоқига аъзо давлатларни 2022 йилгача 40 минг қочқинни қабул қилиш бўйича ваъдаларини бажаришга чақирган. Таъкидланишича, ушбу қочқинлардан 25 минг нафари Германияда, 3 минги Нидерландияда, 2 мингдан кўпроғи Франция ва Испанияда ҳамда 2 минги Швецияда жойлаштирилиши режалаштирилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид