Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ишлаётган мигрантларнинг ўртача маоши маълум қилинди
Россиядаги мигрантлар орасида сўровнома ўтказилди. Натижаларга кўра, федерацияда фаолият юритаётган муҳожирларнинг ўртача ойлик маоши 47 минг 100 рублни ташкил этади.
Мигрантлар федерацияси ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети томонидан меҳнат мигрантлари ўртасида сўровнома ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, сўровномада Россияда ишлаётган меҳнат мигрантларининг ўртача ойлик маоши 47 минг 100 рублни (6 млн 900 минг сўм) ташкил этиши маълум бўлган.
Хусусан, федерацияда рус тилини яхши биладиган муҳожирлар ўртача 49 минг рубль (7 млн 200 минг сўм), рус тилини яхши билмайдиганлар эса ўртача 37 минг рубль (5 млн 400 минг сўм) маош олади.
Қурилиш нисбатан кўп пул ишлаб топиш мумкин бўлган йўналиш ҳисобланиб, ушбу соҳада ишловчиларнинг ўртача маоши 54 минг рублни (7 млн 900 минг сўм) ташкил этади.
Мавзуга оид
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
18:19 / 09.05.2025
Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
11:05 / 07.05.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
19:21 / 01.05.2025