11-FLTAL конференцияси Бухоро давлат университетида ўтказилди
11-12 декабрь кунлари Бухоро давлат университетида FLTAL уюшмасининг навбатдаги 11-чи халқаро онлайн-анжумани ўтказилди. Унда 20 та давлатдан 100 нафарга яқин вакил иштирок этди.
FLTAL-2021 конференцияси “Ўзгаришлар ва трансформациялар-чет тилларни ўрганиш чорраҳасида маданиятлараро таълим” мавзусида назарий ва амалиёт ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ҳамда тадқиқот натижаларини амалиётда қўллаш бўйича турли нуқтаи назарларни ўрганиш учун тадқиқот жамоаларини жалб қилишга мўлжалланган.
Таъкидланишича, ташкилотчилар Бухоро давлат университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Қатар ва Бирмингем университетларида ўтказилган анжуманнинг жаҳон талаблари даражасида бўлишини таъминлашга эришганлар. Шунингдек, конференцияда фаол қатнашган талабалар ўртасида «Энг яхши мақола» номинацияси бўйича тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.
Маълумот учун, профессор Азамат Акбаров асос солган FLTAL (Foreign Language Teaching and Applied Linguistics) анжумани бутун дунёдаги барча даражаларда тил ва тилшуносликни ўқитишга қизиққан тадқиқотчилар, амалиётчилар ва ўқитувчиларни бирлаштиришга мўлжалланган. Ушбу конференция 2011-2016 йилларда Европа мамлакатларида, 2017-2018 йиллар Қозоғистонда, 2019 йил Россия ҳамда 2020 йил Самарқандда ўтказилганди.
Мавзуга оид
15:42 / 30.10.2024
Маълумотлар “кафт устида” бўлса, тўғри қарор чиқариш эҳтимоли ортади – Тошкентда маълумотларни бошқариш мавзусида конференция бўлиб ўтди
12:29 / 03.10.2024
“Ресурслар тугайди, ғоялар эса йўқ” – креатив иқтисодиёт конференцияси давом этмоқда
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
10:27 / 24.05.2024