Жаҳон | 14:06 / 13.12.2021
5268
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ “дельта” ва “омикрон” штаммлари орасидаги тафовутни маълум қилди

“Омикрон” штаммини юқтирганларда касаллик “дельта” штаммини юқтирганларга нисбатан енгилроқ, баъзида симптомларсиз кечиши айтилмоқда. 

Фото: AP

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг “дельта” ва “омикрон” штаммларини ўзаро таққослади.

Қайд этилишича, “омикрон” штамми “дельта” вариантига нисбатан анча юқумли.

Шунингдек, ЖССТ “омикрон” штаммини юқтирганларда касаллик “дельта” штаммини юқтирганларга нисбатан енгилроқ, баъзида симптомларсиз кечишини маълум қилди. 

Жанубий Африкада коронавируснинг янги штамми аниқлангани ҳақида ноябрь охирларида маълум қилинганди. 10 декабрга келиб “омикрон” штаммини юқтириш ҳолатлари 63 мамлакатда кузатилди.

Мавзуга оид