Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавируснинг «Пирола» штамми аниқланмади — Санэпидқўмита
Саниятария-эпидемиология қўмитаси хавотирга ўрин йўқлигини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор давлатларида коронавируснинг «Пирола» номли янги штамми кенг тарқалаётгани, мазкур мутация Исроил, Канада, Дания, Буюк Британия, Жанубий Африка, Швеция, Норвегия, Швейцария, АҚШ ва Таиландда рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шу вақтгача мамлакатимизда ва қўшни давлатларда коронавируснинг ушбу штамми билан касалланганлар қайд этилмаган, деб хабар берди Саниятария-эпидемиология қўмитаси.
«Ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигича сақланмоқда», дейилади хабарда.
Санэпидқўмита Вирусология илмий-тадқиқот институтида вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган сўнги таҳлиллар натижасига кўра, Ўзбекистонда касалланганларнинг 100 фоизида «омикрон» штаммининг турли вариантлари борлиги аниқланган.
Аввалроқ, коронавируснинг янги, «Пирола» варианти илгари аниқланган «Омикрон» вариантига нисбатан бир қатор қўшимча мутацияларга эгалиги ва анча юқумлироқ экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо унинг оғир оқибатларни келтириб чиқариши ҳақида маълумотлар йўқ.
Шу билан бирга, «Омикрон» варианти учун махсус яратилган вакциналар касалликнинг оғир шаклларини ва шифохонага ётқизишлар сонини камайтиришда самарали экани аниқланган.
Мавзуга оид
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
23:06 / 04.09.2024
ЖССТ: Хитой барча маълумотларни тақдим этмагунча COVID-19 пандемияси сабабини аниқлаб бўлмайди
22:49 / 24.05.2024
2020-2021 йилларда COVID-19 пандемияси оқибатида вафот этганлар сони маълум қилинди
22:04 / 20.05.2024