Ўзбекистон | 19:26 / 16.12.2021
3089
1 дақиқада ўқилади

KOICA Ўзбекистондаги IT Park'ка 4,5 млн доллар грант ажратади

Фото: АКТ вазирлиги

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида икки мамлакат мутасаддилари ўртасида ўзаро учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

16 декабр куни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Сеулда Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги президенти ўринбосари Им Чжон Хи билан учрашди.

Вазирликдан маълум қилишларича, томонлар Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (IT Park) ҳамкорлигида “Ўзбекистонда IT-Park'нинг барқарор ривожланиши асосларини шакллантириш ва салоҳиятини ошириш” лойиҳасини амалга оширишни муҳокама қилган.

Учрашув давомида лойиҳа бўйича муҳокама баёни имзоланди. Унга асосан, KOICA Ўзбекистондаги IT-Park салоҳиятини оширишга 4,5 миллион доллар грант ажратади.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид