Жаҳон | 14:34 / 16.12.2021
5493
1 дақиқада ўқилади

Сомалида жангарилар стратегик муҳим шаҳарни эгаллаб олди

Жангарилар шаҳарга ҳужум қилишдан олдин маҳаллий полиция биносини миномётлардан ўққа тутган. 

Фото: Farh Abdi Warsameh/AP

Сомали марказида "Аш-Шабоб" гуруҳи жангарилари стратегик муҳим ҳисобланувчи Элдире шаҳрини эгаллаб олди. Бу ҳақда Hiiraan портали хабар бермоқда.

Мазкур шаҳар ярим автоном Галмудуг штати маъмурий маркази бўлган Дусамареб шаҳридан атиги 30 км узоқликда жойлашган.

"Ўтган тунда ҳукумат кучлари Элдире шаҳрини ташлаб чиқди ва у ерга "Аш-Шабоб" жангарилари кирди", - деди маҳаллий оқсоқол Нур Ҳусайн.

Жангарилар шаҳарга ҳужум қилишдан олдин маҳаллий полиция биносини миномётлардан ўққа тутган. 

Аввалроқ исёнчилар Матабан шаҳрини эгаллаб олганди. 

Сомалида "Аш-Шабоб" жангарилари 2008 йилдан буён турли портлашлар ва ҳужумлар уюштириб келади. Гуруҳ аъзолари сони етти минг атрофида.

Мавзуга оид