Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг бадавлат араб миллиардерларидан бири вафот этди
Футтайм 1992 йилда Majid Al Futtaim Holding (MAF) чакана савдо ва кўнгилочар масканлар ҳолдингига асос солган. Ҳолдинг 13 меҳмонхона ва 29 савдо марказига эгалик қилади.
БААнинг энг бадавлат бизнесменларидан бири Мажид Ал Футтайм вафот этди. Бу ҳақда БАА бош вазири Муҳаммад ибн Рашид Ол Мақтум маълум қилди.
Футтаймнинг ўлими сабаби ва ёши маълум қилинмаяпти, деб ёзади Forbes USA.
Футтайм 1992 йилда Majid Al Futtaim Holding (MAF) чакана савдо ва кўнгилочар масканлар ҳолдингига асос солган. Ҳолдинг 13 меҳмонхона ва 29 савдо маркази, хусусан, Дубайдаги Mall of the Emirates ва Қоҳирадаги Mall of Egypt савдо марказларига эгалик қилади.
Forbes USA маълумотларига кўра, Мажид Ал Футтайм 2021 йилда дунёдаги энг бой араб миллиардерлари рўйхатида юқори учталикка кирган. Унинг оиласи бойлиги 4,3 млрд доллар деб баҳоланган.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025