Жамият | 18:09 / 18.12.2021
2245
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда кўмир кони ишчиларига маошлари вақтида тўлаб берилмагани айтилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда “Шарғункўмир” АЖ ходимларига ойлик иш ҳақлари берилмаганлиги айтилган хабарлар тарқалди. Меҳнат вазирлиги хабар юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан “Шарғункўмир” АЖ ходимларига ойлик иш ҳақлари берилмагани айтилгани юзасидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш давомида, 2021 йил 15 декабр ҳолатига кўра, “Шарғункўмир” АЖ раҳбарияти томонидан ходимларга 2,5 миллиард сўм миқдорида ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан “Шарғункўмир” АЖ раҳбариятига ходимларнинг тўланмай қолган маошларини бериш бўйича ёзма кўрсатма киритилган. Ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлашда Меҳнат кодексининг 154,161-моддалари талабларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилган.

Мавзуга оид