Жаҳон | 13:19 / 19.12.2021
8429
2 дақиқада ўқилади

Тарихдаги биринчи смс-хабар сотувга қўйилади

Фото: Getty Images

Британиянинг Vodafone мобил алоқа оператори тарихдаги биринчи смс-хабарни сотувга қўйишга қарор қилди. Қисқагина “Merry Christmas” (Рождество муборак) ёзувидан иборат бўлган смс-хабар 225 минг доллар бошланғич нарх билан аукционда сотилади.

Бу мақсадда “Merry Christmas” ёзувли “коммюнике” деб номланган NFT-токен яратилди.

Биринчи смс-хабар 1992 йил 3 декабрда Vodafone буюртмаси бўйича турли дастурлар ишлаб чиққан Sema Group Telecoms компанияси ходими Нил Папуорт томонидан Vodafone директори Ричард Жарвиснинг мобил телефонига жўнатилган. Ўшанда айнан Папуорт Short Message Service’ни (SMS, қисқа хабарлар хизмати) ишлаб чиқиш билан шуғулланган.

Аукцион Рождество байрами арафасида, 21 декабрда ўтказилади. Кимошди савдосидан тушган пуллар БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича комиссариатига хайрия қилинади.

“Деярли 30 йил аввал юборилган ушбу хабар мобил технологиялар тарихида бурилувчи он бўлган. Vodafone орқали биринчи SMS юборилгандан 7 йил ўтиб, яъни 1999 йилда бир нечта тармоқлар орқали матнли хабар юбориш имконияти пайдо бўлди. Бу уларнинг қўлланишини жадаллаштирди ва оммавийлаштирди”, деб таъкидлаб ўтган Vodafone бош директори Ханнес Аметсрайтер. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид