Ўзбекистонда 2021 йилда жанговар шайликни текшириш икки бараварга кўпайди
2021 йилда Мудофаа вазирлиги қўшинларини доимий жанговар шайлигини ушлаб туриш мақсадида 1100 дан ортиқ тўсатдан текширувлар реал жанговар вазиятларга яқинлаштирилган шароитда ўтказилган.
Жорий йилнинг 21 декабрь куни Қуролли Кучлар академиясида бўлиб ўтган Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси йиғилишида маълум қилинишича, натижада тезкор тайёргарлик тадбирлари сони ўтган йилга нисбатан 2 бараварга ортиб, қўмондонлик таркибининг касбий тайёргарлиги оширилган.
Қайд этилишича, ҳарбийларга жанговар тайёргарлик машғулотларини сифатли ўтказиш ҳамда муносиб хизмат шароитларини яратиш мақсадида 20 та полигон янгидан қурилиб таъмирланган ҳамда замонавий ўқув-моддий база билан жиҳозланган. Улардан 12 таси халқаро талабларга мос равишда қурилиб, ҳарбий мусобақаларни соҳа йўналишлари бўйича ўтказиш ҳамда мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини оширишга йўналтирилган.
Бундан ташқари, ҳар йили такрорланиб ўтказиладиган машғулотларга чек қўйилиб, ҳафтанинг кетма-кет 4 куни фақат жанговар тайёргарликка қаратилган ҳамда амалий машғулотлар сифати ва сони оширилган.
Ҳисобот даврида НАТО армиялари тажрибасидан келиб чиқиб, 6 та полигонда 45 км мажмуавий йўлаклар қурилган. Мазкур комплексларда разведка, махсус ва десант бўлинмаларининг барча шахсий таркиби оғир жисмоний ва психологик босимли мураккаб синовдан ўтказилган.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
09:24 / 02.11.2024
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
15:30 / 29.10.2024