Ўзбекистон | 19:32 / 22.12.2021
2251
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда фермер хўжалигига тегишли ерни сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фото: KUN.UZ

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида фермер хўжалигига тегишли ерни 33 миллион сўмга сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 декабр куни Шўрчи туман ИИБ Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг Савуртепа маҳалласида яшовчи, И.Икромнинг аризасига асосан терговга қадар суриштирув ўтказилган.

Суриштирув давомида аниқланишича, Қумқўрғон тумани Гултепа маҳалласида яшовчи, Т.Тошмурод 2021 йил август ойида шу маҳаллада жойлашган фермер хўжалигига қарашли 10 сотих ерни ўзига тегишли эканлигини айтиб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилган.

Сўнг И.Икромдан 33 миллион сўм пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган.

Қайд этилишича, жорий йил 1 декабр куни Т.Тошмуродга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид