Орол денгизи бўйида 4 млрд сўмлик янги туристик мажмуа қурилмоқда
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида янги туристик мажмуа қурилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармасининг ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, сайёҳлик мажмуаси қурилиши JASMINE GOLD GROUP” МЧЖ томонидан Орол денгизи бўйида бошланган.
Қўшимча қилинишича, лойиҳанинг умумий қиймати 4 млрд сўмни ташкил этади. Мажмуанинг умумий майдони 100 гектардан иборат.
Мўйноқ тумани марказидан 170-180км масофада жойлашган ушбу мажмуада қора уйлар, айвонлар, хизмат кўрсатиш бинолари, санитар-гигиеник шохобчалар, пиёдалар йўлакчаси барпо этилади.
Маълумот учун, бугунги кунда Қорақалпоғистоннинг ўзига хос экологик шароити, ҳудудда жойлашган табиий объектлар, жумладан Қуйи-Амударё давлат биосфера резервати, Судоче кўли, Ақчакўл кўли, Орол денгизи ва Устюрт текислиги мавжудлиги учун ташриф буюрувчи меҳмонлар кўпаймоқда.
Мавзуга оид
20:00 / 11.11.2022
АҚШ Орол денгизининг Ўзбекистон қисми тубини ободонлаштириш учун маблағ ажратди
11:25 / 04.11.2022
Япония Орол денгизи қуриган ҳудудини кўкаламзорлаштиришга кўмак беради
14:43 / 23.07.2022
Амина Муҳаммад: Орол денгизидаги иқлим фалокати миллий ёки минтақавий чегаралардан чиқиб кетган
07:45 / 17.05.2022