Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу мажмуа Ўзбекистонда янги саноат даврининг ифодаси, деб баҳоланмоқда. Янги заводда Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади.
Янги корхона GTL, яъни "газни - суюқликка" технологияси асосида йилига 3,6 млрд метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 млн тонна тайёр маҳсулотлар - авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга.
Бундай завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган.
Ташриф чоғида Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳасига ҳам тамал тоши қўйилади.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025